

Хабарларга кўра, ПСЖ 33 ёшли форвард билан яқин трансферлар ойнасида шартнома имзоламоқчи.
Унинг "Наполи" билан тузган шартномаси мавсум сўнггида якунига етади, шу сабаб у бошқа клубга текинга йўл олиши мумкин.
Бельгиялик футболчининг хизматларига қизиқувчилар орасида "Челси", "Арсенал", "Ювентус", "Интер" ва "Рома" клублари ҳам бор.
Мертенс жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этган.



