

Айни пайтда футболчи ва клуб янги шартнома бўйича келиша олмаяпти.
ПСЖ ёзда бу борадаги масалани узил-кесил ҳал қилмоқчи. Акс ҳолда футболчи кейинчалик текинга бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Шу сабабли, клуб Мбаппени 120-150 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Аввалроқ, парижликлар унинг трансферидан 200 миллион евро ишлаб олмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқалганди.



