ПСЖ Мбаппега қатъий шарт қўйди

Sherzod Nurmatov
2 авг 2021, 20:21
ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппага ўз талабини маълум қилди.

Хабарларга қараганда, клуб раҳбарияти футболчи агар шартномани узайтирмаса, келишув муддати тугагунига қадар захира ўриндиғида қолдирилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди ва футболчи уни узайтиришдан бош тортмоқда. Олдинроқ Мбаппе "Реал"га ўтишга рози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo