ПСЖ Луис Энрике ўрнига Зинедин Зиданни тайинлаш ҳақида ўйламоқда

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2024, 13:39
ПСЖ парижликлар Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаса, Луис Энрикени истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади.

Бу ҳақда "Fichajes" хабар берди.

Манба, шунингдек, француз клуби аллақачон испаниялик мутахассисга ўринбосар сифатида Зинедин Зиданни кўриб чиқаётганини қўшимча қилади.

"Бавария" 26 ноябрь куни Мюнхенда ПСЖни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар Чемпионлар Лигасида 4 очко билан 25-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes