

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи харид қилиш ҳуқуқисиз "Реал Сосьедад"га ижара асосида ўтади.
Қайд этиш керакки, испан клуби ярим ҳимоячи маошининг бир қисмини тўлайди.
Рафинья жорий мавсум ПСЖ таркибида 5та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



