

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, раҳбарият ва футболчилар ўртасидаги суҳбатларда ҳали ҳам ижобий жавоб олинмаган. Ҳозирда Тьяго Силва ва Маркиньос футболчиларнинг вакили сифатида раҳбарият билан музокаралар олиб бормоқда.
Олдинроқ ПСЖ президенти Носир ал-Ҳелайфи футболчилари маошининг камайишига умид билдираётганини айтиб ўтганди.
Клубдагилар пандемия вақтида футболчилар раҳбариятга кўпроқ ёнбосишини кутганди.
Ҳисоб китобларга кўра, ПСЖ карантин вақтида футболчиларга 240 млн евро маош тўлаши керак бўлади.
Франция чемпионати коронавирус сабабли муддатидан олдин якунланди.



