

Бунинг учун 45 ёшли мураббий Чемпионлар лигасида жамоани камида ярим финалга олиб чиқиши лозим.
Эмерининг ҳозирги шартномаси 2018 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда ПСЖ мусобақа 1/8 финалида «Барселона» билан тўқнаш келганди. Париждаги 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Каталонияда 1:6 ҳисобидаги мағлубият қайд этилган.
Бу мавсум парижликлар «Бавария», «Селтик» ва «Андерлехт» билан бир гуруҳдан ўрин олишган.
Париж клуби спорт директори Антеру Энрике Жорже Жезуш («Спортинг») ва Андре Виллаш-Боаш («Шанхай СИПГ») билан алоқага чиқишга улгурди.




