ПСЖ "Барселона" ишларига аралашди
11 дек 2022 13:36
Янгиликлар
ПСЖ "Барселона" ишларига аралашди
ПСЖ ва "Барселона" "Челси" футболчиси Нголо Канте билан шартнома имзоламоқчи.
"Diario Sport" хабарига кўра, сўнгги ҳафталар давомида француз клуби 31 ёшли ярим ҳимоячи билан музокараларни тезлаштирмоқда. Анча вақтдан буён Канте билан музокаралар олиб бораётган "Барселона" эса уни жамоанинг етакчиси сифатида жамоага таклиф қилмоқчи.
Жароҳати сабабли Канте қарор қабул қилишга шошилмаяпти. У январь ойида сафга қайтиши керак. У "Челси"да қолмаслигини, эркин агент сифатида жамоадан кетишини раҳбариятга айтиб қўйган. Бироқ "Барселона" мавсум якунигача кутишни, унинг ҳолатига эътибор беришни хоҳламоқда. Агарда у тўлиқ жисмоний ҳолатига қайта олса, "Барселона" футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.
ПСЖ эса Кантени кўпроқ маъқул кўрмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар