ПСЖ АПЛ мураббийи вакиллари билан боғланди
08 мар 2018 13:06
Янгиликлар
ПСЖ АПЛ мураббийи вакиллари билан боғланди
ПСЖ "Челси" бош мураббийи Антони Контени жамоага таклиф қилмоқчи ва италиялик мутахассис вакиллари билан боғланишга ҳам улгурди.
Маълумотларга кўра, Париж клуби раҳбарияти Контенинг агенти ва акаси билан мулоқот қилган. Италиялик катта эҳтимол билан жорий мавсум охирида "Челси"ни тарк этади, чунки клуб эгаси Рома Абрамович билан трансферлар борасида келиша олмай қолган. ПСЖдан ташқари, Конте хизматларига терма жамоага бош мураббий излаётган Италия футбол федерацияси қизиқиш билдирмоқда. Конте ва унинг атрофидагилар ПСЖда ишлаш Италия терма жамоасини бошқаришдан даромадлироқ эканлигини тушуниб туришибди.
ПСЖнинг ҳозирги устози Унаи Эмери жорий мавсум якунида истеъфога чиқарилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар