

Про лиганинг 2024 йилги тўпурари Ҳумоюн Муртозаев "Машъал" билан 2026 йилнинг 30 декабрь санасига қадар узайтирди. Маълумот учун, ҳужумчи ўтган мавсумда Про лигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасини 16 бор ишғол қилди. Ўзбекистон кубогида 3 та учрашувда 1 та тўп киритишнинг уддасидан чиқди.
Трансфермаркет портали Муртозаевнинг нархини 300 минг еврога баҳолаган.



