UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  0 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  0 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  2 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  1 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  5 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  7 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0

ПРО-Лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган? Янгиликлар

ПРО-Лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган?

Теглар :  ПРО-лига
Замонавий футболда жамоа сардорларининг ўрни катта.

Сардорлардан майдонда ҳар томонлама етакчилиги ва жамоадошларини ўйин давомида олдинга бошлай олиши, кези келганда майдон ташқарисида ҳам уларни ёлғизлатиб қўймасдан бош мураббийнинг футболчилар орасидаги ёрдамчиси бўла олиши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда жамоа сардори жамоадошлари ва мураббий ўртасидаги кўприк вазифасини ўтаб беради.

Шундан экан сардорлик масъулияти ҳар томонлама оғир бўлади. Жамоа сардорларини тайинлаш кўпинча маҳаллий футболчи эканлигига қараб ёки тажрибасидан келиб чиқиб танланади.

Хўш, ПРО-Лига клубларида кимлар сардорлик қилиб келмоқда? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.  

“АНДИЖОН” – Элдор Бойматов
Андижонликлар таркиби бу йил ҳам янгитдан ташкил топди. Жамоа сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилди. Улардан бири Элдор Бойматовдир. Бунга қадар “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган 28 ёшли футболчи майдон марказида асосан “қора иш” билан шуғулланади. Унда ўйинни бошқариш хусусияти мужассам дейиш мумкин. Шу боис бўлса керак, “бургутлар” сардорлик боғичини Бойматовга ишониб топширган. “Андижон”нинг тажрибали футболчиси Иброҳим Отахонов бир неча йиллардан буён жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушарди. Аммо 33 ёшли футболчини мураббийлар асосан захирадан майдонга туширмоқда. Агарда Отахонов майдонга тушса, сарорлик ҳам унга ўтказилаётганини кўрмоқдамиз.    


         
“МАШЪАЛ” – Мирзакамол Камолов

“Газчилар” қуйи лигага равона бўлгач, жамоа сафини бир қатор етакчи футболчилар тарк этди. Ҳозирда “Машъал” таркибидаги энг тажрибали ўйинчи деб Мирзакамол Камоловни айтиш мумкин. Шу боис бўлса керак, муборакликларни ҳар бир учрашувга Камолов майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Ўнг қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида харакатланувчи Камоловни бунгача сира сардор сифатида кўрмагандик. Жорий йилдан эса “Машъал” сардори сифатида Камолов гавдаланмоқда. Агарда 31 ёшли футболчи майдонга тушмаса, у холда сардорлик боғичи марказий ҳимоячи Сардор Раҳмоновга ўтади.


“ИСТИҚЛОЛ” – Абдухолиқ Қурбонов
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси таркибида ҳам бу йил бир қатор тажрибали футболчилар ўрин олганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Сардорлик боғичи эса марказий ҳимоячи Абдухолиқ Қурбоновга ишониб топширилди. “Истиқлол” сардори белгиланган пенальтиларни ҳам ҳозирча ўзи бехато амалга ошириб келмоқда. Қурбоновда учрашув пайтида жамоадошларини бошқариб туриш хусусияти борлигини кўриш мумкин. Агарда Абдухолиқ майдонга тушмаса, сардорлик боғичи бошқа бир марказий ҳимоячи Азиз Мадалиевга ишониб топширилса керак. Ушбу масъулиятли вазифани “Истиқлол” бош мураббийининг тўнғич ўғли Санжар Асқаралиев ҳам бемалол бажара олишини олдин кўрганмиз.
         
“ШЎРТАН” – Отабек Нарзуллаев

Ғузорликлар бу йил сардорлик вазифасини Отабек Нарзуллаев гарданига юклади. У турганида бошқаси бўлиши ҳам мумкин эмас. Отабек “Шўртан” учун деярли маҳаллий футболчи саналади. Тажриба ҳам катта. Бир неча йиллардан буён ҳар қандай холатда “Шўртан” учун ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи бўлсада, рақиб дарвозасини гоҳи-гоҳида ишғол этиб ҳам туради. Майдон ташқарисида анча камтар йигит бўлган Нарзуллаевнинг кўрсатмаларига учрашув пайтида барча жамоадошлари амал қилади. Отабекдан кейинги сардор Обид Жўрабоев ёки Жамол Отақулов бўлиши мумкин.

               
“СУРХОН” – Баҳриддин Ваҳобов
Футболчилик фаолиятини “Сурхон”да бошлаган Баҳриддин Ваҳобов бутсаларини илишдан олдин қадрдон жамоасида ўйнаб севган касби билан шу жамоада хайрлашишни мақсад қилганини ўзи билан суҳбатлашганимизда кўп бор таъкидлаб ўтган. Насиб бу йил экан, Ваҳобов раҳбарият томонидан термизликлар сафига қайтарилди. Тўпурарлик маҳорати билан танилган ҳужумчи бу йил “Сурхон”ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг майдондаги ҳақиқий ёрдамчиси дейиш мумкин. 35 ёшли футболчи бутун ўйинни тўлиқ ўтказа олмаётган бўлсада, майдонга чиқиб, ўз вазифасини бажариб келмоқда. Агарда майдонга тушмаса, сардорли боғичи яна бир тажрибали футболчи Ислом Иномовга ишониб топширилади.  


“ДИНАМО” – Акмал Бозоров
Акмал Бозоров “Динамо”нинг содиқ футболчиларидан бири саналади. Жамоа қуйи лигага равона бўладими ёки элитада ўйнайдими 32 ёшли футболчи доим асосий таркибда бўлади. Майдонда шерикларини бошқара оладиган Бозоров бир неча йиллардан буён самарқандликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Чап қанот ҳимояси ва марказий ярим ҳимояда бирдек харакат қила оладиган Акмал гарчи бошқа жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, “Динамо”ни ташлаб кетмаган. Балки у уйидан узоқ жойга бориб, ўйнашни истамаса керак.
           
“ХОРАЗМ” – Ғайрат Ўдаев
Узоқ йиллардан буён “Хоразм” дарвозасини қўриқлаб келаётган Ғайрат Ўдаев бугунги кунда жамоадаги энг тажрибали футболчи саналади. Қолаверса у маҳаллий футболчидир. Учрашув чоғида ортда туриб, олдиндаги шерикларини бошқара оладиган Ўдаев бир неча йиллардан буён жамоада сардорлик қилиб келмоқда. Ғайрат чемпионат давомида деярли ҳамма ўйинларни алмаштиришларсиз ўтказади.  


             
“НОРИН” – Вусол Магеррамов
Ҳаққулободнинг “Норин” таркибида ҳам бу йил сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди дейиш мумкин. Ҳозирги кунда энг тажрибали ўйинчи бу – Вусол Магеррамовдир. Олий лигада “Металлург”, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” каби жамоаларда ўйнаган футболчи бу йил “Норин” сафидан қўним топди. 28 ёшли ҳимоячи янги жамоасига келибоқ, сардорлик қила бошлади. Эхтимол бош мураббий Вали Келдиевнинг ўзи бу борада айнан Магеррамовни номзодида тўхтагандир. Вусолдан ташқари “Норин”да сардорлик вазифасини Сарвар Холматов ва Акмал Абдураҳмонов сингари футболчилар ҳам бемалол бажара олишига шубҳа йўқ.

               
           
“ОРОЛ” -  Ислом Сейтназаров
Нукусликлар таркибида бу йил эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Бунгача ўзга клубларда ўйнаб келаётган Наврўз Алимов, Наврўз Ҳаипов, Дамир Низанов ҳамда Азамат Бобожонов сингари қорақалпоғистонлик футболчилар “Орол”га қайтарилди. Аммо шунга қарамай, жамоа ҳануз ғалаба нималигини билмай келмоқда. Нукусликлар жамоа сардори сифатида Ислом Сейтназаровни танлашган. “Орол” таркибида кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган тажрибали футболчи жамоадошларини учрашув пайтида бошқара олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика