Про лига. Бразилиялик футболчи гол урган баҳсда "Бухоро" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди
23 мар 2021 17:55
Янгиликлар
Про лига. Бразилиялик футболчи гол урган баҳсда "Бухоро" "Оқ-тепа"ни мағлуб этди
Ўйиннинг 54-дақиқасида меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди, Рустам Абдуҳамидовнинг узатган тўпи ҳимоячилардан ўтиб кетди ва Амиржон Сафаров яқин масофадан гол уриб ҳисобни очди - 0:1.
74-дақиқада "Бухоро" яна чап қанотдан ҳужум қилди, жарима майдонига узатилган тўп Шавкат Саломовга борди, унинг тўп узатишидан кейин Файзулло Жумонқўзиев яқин масофадан гол урди - 0:2.
81-дақиқада "Оқ-тепа"нинг ҳужуми гол билан тугади. Колумбиялик Хуан Оспинанинг тўп узатишидан кейин бирга бир вазиятга чиққан Гильерме Да Сильва дарвозани ишғол қилди - 1:2.
Про лига, 1-тур
23 март, сешанба
16:00 - ОҚ-ТЕПА – БУХОРО - 1:2
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Ойбек Каллахўжаев, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Амиржон Сафаров 54, - 0:1 (Рустам Абдуҳамидов). Файзулло Жумонқўзиев 74, - 0:2 (Шавкат Саломов). Гильерме Да Сильва 81, - 1:2 (Хуан Оспина).
"Оқ-тепа": 12.Умиджон Ҳамроев, 4.Самуэль Опекс, 5.Азиз Пирмуҳаммедов, 6.Суннатилла Мамадалиев, 7.Шерзод Қодиров, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 9.Талгат Нигматуллин, 11.Сонг Лонгжи, 20.Олимжон Каримов, 22.Убайдулло Халикулов, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.
"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 6.Бобур Қосимов, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов, 13.Амиржон Сафаров, 14.Рустам Абдуҳамидов, 15.Шоҳруҳ Холматов, 16.Алишер Саноев, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 65.Марко Милич, 77.Файзулло Жумонқўзиев.
Учрашувдаги барча голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар