UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  31 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Футбол" телеканалига берган интервьюсида клубларнинг хусусийлаштирилиши амалиётини университетлар ва футбол академиялари жамоалари орқали тартибга солиш ва жадаллаштириш масаласига урғу қаратди.

2030 йилга қадар футбол клублари тўлиқ хусусийлаштириладиган бўлса, бу жараённи келгусида дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларга ечим бўла оладиган конкрет ғоя эканини тушунсак бўлади.



ЎзПФЛ айни ғоя бўйича юришни аллақачон бошлади, 2024 йилги мавсумдан вилоят футбол академиялари Биринчи лигага жалб этилди. Миллий чемпионатларимизда университет футбол жамоалари пайдо бўлди, "ФарДУ" ва "БухДУ" номлари билан ташкил этилган клублар Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларга жалб этилди. Бу борада "ФарДУ"нинг мақсадлари жиддий экани маълум бўлди, жамоа Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ чемпионатнинг бронза медалларига эга чиқди. Ушбу натижа ортидан ЎзПФЛ расмий сайти 2025 йилги мавсумдан Ўзбекистон Про-лигасида "ФарДУ" номли янги иштирокчи пайдо бўлганлигини эълон қилди.



Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби 2021 йилги мавсумдан олийгоҳ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ташаббуси билан алоҳида эътиборга олинди. Бундаги мақсад университетда таҳсил олаётган талаба ёшларни кенг миқёсда спортга жалб этиш, футбол спорт турининг оммавийлигини янада ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган эди. Университет қошида ташкил этилган футбол клубига кўрсатилаётган тез орада ўз самарасини берди, жамоа 2023 йилги мавсумда Фарғона вилояти Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритди. Ушбу натижа "ФарДУ" футбол клубига Биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди. 2023 йил декабрь ойида Сурхандарё вилоятида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш турнирида "ФарДУ" мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва 2024 йилги мавсумдан ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган Биринчи лигада иштирок этиш имкониятига эга бўлди. "ФарДУ" ортда қолган 2024 йилги мавсумда Биринчи лиганинг Шарқий минтақасида 2-ўринни қўлга киритди. Ғарбий ва Шарқий минтақанинг 8 та энг кучли жамоалари иштирокида ташкил этилган мавсумнинг якуний финал босқич ўйинларида 3-ўринни қўлга киритиб, дебют мавсумидаёқ Биринчи лиганинг бронза медалларига эга чиқди.



Ўзбек футболида профессионаллик сари аниқ мақсадлар билан одимлаётган футбол клуби пайдо бўлаётгани ортидан 2024 йил ноябрь ойининг сўнги кунларида ЎзПФЛ делегацияси Фарғонага ташриф буюрди ва жамоа раҳбарияти билан келгусидаги мақсадлар ҳамда лицензиялаш талабларини бажариш юзасидан учрашув ўтказди. Ана шу учрашув доирасида клуб мутасаддиларига Суперлига ва Про-лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди. "ФарДУ" мазкур талабларни бажариш учун тезда ишга киришди, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда клуб стадионида қайта реконструкция ишлари бошланди. Хусусан, стадион трибунасидаги ўриндиқлар янгиланди, футбол майдонига Испания давлатидан келтирилган майса уруғлари экиб чиқилди. Жамоа ўз стадионини лицензиялаш талабларига тўлиқ мос ҳолга келтиргунига қадар Про-лига ўйинларини ўтказиб туриш учун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони билан келишувга эришди. Шунингдек, аввалдан шакллантириб келинаётган U-19 ёшлар жамоасини Лига рўйхатидан ўтказиш ишлари декабрь ойидаёқ бошланди. Клуб томонидан амалга оширилаётган мақсадли ҳаракатлар ортидан кириб келган янги 2025 йилнинг илк кунларидаёқ ЎзПФЛ расмий сайти орқали "ФарДУ" Про-лига иштирокчилари сафига қўшилгани маълум қилинди. Университетлар қошида футбол клубларининг ташкил этилишига ҳукумат даражасига ҳам эътибор берилмоқда. Хусусан, бунга ёрқин мисол тариқасида Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовга Спорт вазири Адҳам Икромов томонидан "Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати" музейида ташкил этилган маросимда "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони топширилди.



"ФарДУ" клубининг мураббийлар штабида футболимизнинг таниқли вакилларидан Сергей Лебедев ва Абдусамад Дўрмоновлар фаолият олиб боришмоқда. Жамоа таркибида университет талаба-ёшлари билан бир қаторда Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Ибоджон Абелфазов, Санжар Зокиров, Достон Рашидов, Нозимжон Бобожонов каби тажрибали футболчилар ҳам ҳаракат қилишмоқда. Ортда қолган мавсумда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов ҳам ҳозирда ушбу олийгоҳ талабаси ҳисобланади. Шунингдек, клуб Про-лига янги мавсуми олдидан Фарғона футболининг таниқли вакилларидан ҳисобланган Шукурали Пўлатов трансферини ҳам эълон қилди. Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини Фарғонада ташкил этаётган "ФарДУ" таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика