UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Превью. “Сўғдиёна” - “Металлург” Янгиликлар

Превью. “Сўғдиёна” - “Металлург”

Суперлига 16 -тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА


Биринчи давра 5-турида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург” га қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 55-дақиқасида Шахзод Шайманов ҳисобни очган бўлса, 60 дақиқада Ислом Исоқжонов иккинчи голни киритишга муваффақ бўлган эди. Шу тариқа ўйин 2:0 бекободликлар фойдасига якунланган эди.


ЎЙИНИ АЗИЗ АСИМОВ БОШҚАРАДИ

Pepsi Суперлига 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Ўз ПФЛ бугун 16-турни бошқарувчи ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.Унга қанотларда Темур Гайнуллин   ва  Андрей Цапенколар  ёрдам беради.

 Заҳирадаги ҳакам Рустам Лутфуллин

Назратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар:  Лазиз Қўчқоров


ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Металлург”  клублари олий лигада шу кунгача 33  бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Металлург” ҳисобида ҳам 13 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонида:  48:47 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 46 очкони қўлга киритган бўлса , “Металлург” ҳам 46  очкони қўлга қиритган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча  ўйинлар:

20.10.2017«Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2
03.08.2016 «Сўғдиёна» –  «Металлург» 0:0
18.04.2015 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0
26.09.2014 «Сўғдиёна» – «Металлург» 5:4
05.10.2013 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2
25.10.2008 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:2
28.06.2006 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0
10.04.2005 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0
30.10.2004 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0
03.08.2002 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:2
27.05.2001 «Сўғдиёна» – «Металлург» 4:0
02.11.2000 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1
28.08.1999 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:3
19.09.1998 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 16 та ўйиндан 10 тасида “Сўғдиёна”, 2 тасида “Металлург”  ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 8 июль   куни соат  18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 9 июль куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика