UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  31 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  19

Превью. "Нефтчи" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Машъал"

Водийда олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтади.
«НЕФТЧИ» – «МАШЪАЛ»
26 апрель. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, В.Нажафалиев
Назоратчи: А.Попов.

“Нефтчи“ ҳамда “Машъал“ шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 26 баҳснинг 18тасида ғалаба қозонишган. 8та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 53-26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 54 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 24 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум “Машъал” олий лигада иштирок этмади. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги тўқнашувлар 2012 йил бўлиб ўтган. Қизиғи ўша йилги учрашувларда мезбон жамоа 3:0 ҳисобида зафар қучган. Водийдаги баҳсда Иқбол Акрамов ва Анвар Бердиев (иккита) гол уришган. Муборакда эса Павел Соломин (иккита) ва Жаҳонгир Абдумўминов ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

04.05.2012  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
13.08.2011  «Нефтчи» – «Машъал»  2:1
10.04.2010  «Нефтчи» – «Машъал»  3:0
26.10.2009  «Нефтчи» – «Машъал»  1:0
26.04.2008  «Нефтчи» – «Машъал»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Фарғонада кечган 13та учрашувнинг 12тасида “Нефтчи” зафар қучган. “Машъал” фақат бир марта 2005 йил водийда “Нефтчи”ни мағлуб этиб қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика