UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  2 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Превью. «Навбаҳор» - «Пахтакор» Янгиликлар

Превью. «Навбаҳор» - «Пахтакор»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган.
«НАВБАҲОР» - «ПАХТАКОР»
8 ноябрь. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, Н.Рўзимов, У.Каримов, Р.Толибжонов
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Устунлик “Пахтакор” томонида. 27 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 75 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 33 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 86 очкони, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Пахтакор” ўз уйида 2:0 ҳисобида зафар қучган. Игорь Сергеев ва Жора Оганесян наманганликлар дарвозасига гол уришганди.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
14.10.2011 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:0
04.04.2010 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
12.04.2009 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 1:2
04.10.2008 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган ўйинларнинг 10тасида “лочинлар” уч очкога эга чиқишган. 8та баҳсда “шерлар” ғалаба қозонган.  Қолган учта ўйинда томонлар бир очкодан бўлиб олишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика