UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  20 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2-турни ўз мухлислар қаршисида "Металлург" клубини қабул қилади.
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
20 март 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 8 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 54:34. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 59 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 35 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

2014 йил биринчи даврадаги баҳсда “Металлург” муваффақият қозонган. Александр Ковалев ва Алишер Зиёвуддиновнинг голлари “Навбаҳор” клубининг мағлубиятини таъминлаган – 2:0. Намангандаги баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. Отабек Валижонов (иккита), Шахбоз Эркинов ва Руслан Качур “лочинлар” сафида, Алишер Зиёвуддинов ва Миртўра Акбаров “Металлург” таркибида тўп киритишган.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 4:2
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
16.10.2010 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 17та ўйиннинг 15тасида майдон эгалари зафар қучишган. 2та ўйин дуранг билан тугаган. “Металлург” сўнгги бор 2007 йил водийдан мағлубиятга учрамай қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика