UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  11 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0

Превью. "Металлург" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Локомотив"

Олий лиганинг 14-турида "Металлург" ва "Локомотив" ўзаро тўқнаш келишади.

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент)
25 июнь 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Металлург” ва “Локомотив” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 13 марта ғолиб бўлган. 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 39:15. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 45 очко жамғарган бўлса, “Металлург” эса 15 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала учрашувда ҳам дуранг қайд этилган. Бекободдаги ўйинда ҳисоб очилмаган – 0:0. Тошкентдаги баҳсда ҳисобни меҳмонлар Руслан Вагаповнинг голи эвазига очишган. Бунга Дилшод Раҳматуллаев жавоб берганди – 1:1.  

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2015  «Металлург» – «Локомотив»  0:0
29.03.2014  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
18.10.2013  «Металлург» – «Локомотив»  0:4
05.05.2012  «Металлург» – «Локомотив»  0:1
05.08.2010  «Металлург» – «Локомотив»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” Бекободдан тўрт бор ғалаба билан қайтган. 4та ўйин дуранг билан тугаган 3 бор “Металлург” ўз уйида ғалаба қозонган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги тўрт баҳсда “Металлург” бу жамоага гол ура олмаган ва ғолиб бўлмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика