UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Нефтчи" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Динамо" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 23-турини Самарқанддаги "Динамо" - "Нефтчи" учрашуви очиб беради.
«Динамо» – «Нефтчи»
17 октябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 15:30
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнулин, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 41 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 40 баҳснинг 29 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Иккита ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 80-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  89 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 32 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

Дастлабки давранинг 10-турида Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. Учрашув сўнггида Рўзимбой Аҳмедовнинг урган голи “Нефтчи”га ғалаба келтирганди – 1:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
08.11.2013 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
17.11.2012 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
09.09.2011 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0
15.05.2010 «Динамо» - «Нефтчи» 3:1
07.08.2009 «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Самарқандда ушбу жамоалар ўртасида умуман дуранг қайд этилмаган. “Нефтчи” сафардан 11 бор уч очко билан ортга қайтган. Фарғона клуби Самарқанддаги охирги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика