UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  3 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23

Превью. "Бухоро" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Насаф"

Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" клуби ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошқараётган "Насаф" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
12 апрель 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Серазетдинов, Р.Нугманов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 34 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 34 ўйиндан 17тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 60та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 59 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Насаф” ҳар иккала баҳсда ҳам зафар қучган. Қаршида Артур Геворкян, Кенжа Тўраев ва Фарруҳ Сайфиев ўзларини кўрсатишган – 3:0. Бухорода эса Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиязов мезбонлар дарвозасига гол уришган – 0:2.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. “Аждарлар” тўрт марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги икки баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтган.
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика