

«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
7 май 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), С. Ҳакимов (Самарқанд), Р. Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
“Бухоро” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. “Металлург” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург”да: 49:48. “Металлург” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 45 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.
Ўтган мавсумда иккала жамоа сафардаги ўйинда ғалаба қозонган. Бухородаги учрашувда меҳмонлар Саиджон Абдужабборов, Аюбхон Нўъмонрв ва Шаҳзодбек Нурматовнинг голлари эвазига ғалаба қозонишганди – 3:0. Бекободда ҳисобни меҳмонлар вакили Руслан Мелзиддинов очганди. Бунга Мурод Тошматов жавоб берганди. Учрашув охирида Максимилиан Фомин томонидан урилган гол “Бухоро”га 3 очко тақдим этган – 2:1.
Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
18.06.2014 «Бухоро» - «Металлург» 0:3
05.04.2014 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
10.08.2013 «Бухоро» - «Металлург» 3:1
14.09.2012 «Бухоро» - «Металлург» 2:0
15.06.2011 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бухорода бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” икки марта ғалаба қозона олган (2008 ва 2015 йил). Иккита ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 13та баҳсда “Бухоро” ўз уйида ғолиб чиққан.



