UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  5 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  5 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бу турни ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
10 июнь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 15тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 44та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 10 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 47 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Ўтган мавсум дастлабки даврада Навоийда ўтган баҳсда Воҳид Шодиевнинг 66 ва 68-дақиқада урган голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирган – 0:2. Қизиғи ўша ўйинда Шодиев қизил карточка ҳам олган эди. Тошкентда эса Элдор Шомуродов дублга эришганди. Навоий клуби сафида Наврўз Алимов супер гол муаллифига айланганди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
07.08.2015 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
15.03.2014 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида ғалаба қозонган. 2010 йил “Қизилқум” сафарда “қалдирғочлар” билан сафарда дуранг ўйнаган.  Охирги беш учрашувда “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика