UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Превью. АПЛ қайтмоқда. Венгер болалари "тулкилар"ни "тўп"дан ўққа тутадими?! Янгиликлар

Превью. АПЛ қайтмоқда. Венгер болалари "тулкилар"ни "тўп"дан ўққа тутадими?!

Футбол иҳлосмандлари катта ўйинларни соғиниб қолишган эди.

Ниҳоят, у қайтди. Бугун дунёдаги энг қизиқарли ва катта аудиторияга эга чемпионат ҳисобланган Англия Премьер-лигасига старт берилади. 2017-2018 йилги мавсумни "Арсенал" - "Лестер" учрашуви очиб беради. Венгер бошчилигидаги "канонирлар" Англиянинг 2 йил олдинги чемпионларини "тўп"дан ўққа тутишадими ёки "тулкилар"га "ем" бўлишадими? Буни бугун тунда билиб оламиз. Бу тур туманли ўлкада мавсум старти бўлгани учун ўйинлардаги ўзаро қарама-қаршилик тарихи ёки статистикасига эътибор қаратмаймиз. Балки, жамоаларга умумий назар соламиз. Демак, бугун фақат битта ўйин бўлиб ўтади. Шу сабаб ана шу баҳс ҳақида сўз юритамиз. Қолган ўйинлар ва жамоалар ҳақида эса эртанги превьюда ўқишингиз мумкин бўлади.

АПЛ, 1-тур
"Арсенал" – "Лестер"

11.08.2017, 23:45
"Эмирейтс стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)



Англияда катта футбол мавсумини бошлаб берадиган беллашувда мезбон ҳисобланган лондонликлар ўтган мавсум чемпионатда бор йўғи бешинчи поғонани банд этишди. Бу эса уларнинг охирги 20 йилда илк бор Чемпионлар лигасидан қуруқ қолишганини англатади. Лекин, бу нарса жорий мавсумда Арсен Венгер жамоасига қўл келиши мумкин. Албатта, ҳаммаси ўзларининг қўлида. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум чемпион бўлган "Челси" бир йил олдинги ўта муваффақиятсиз ўйинлар туфайли еврокубоклардан четда қолган, бу эса "кўклар"га чемпионатда қолган рақобатчиларидан камроқ куч сарфлаб, кўпроқ дам олиш имконини берган эди. Бу йил ўшанга ўхшаш ҳолатда "Арсенал". Тўғри, "тўпчилар" Европа лигасида ўйнашади, лекин жамоанинг АПЛдаги ишлари юришиб турса ЕЛга катта куч ташламаслиги ҳам мумкин. Менимча, жаноб Венгер битта мусобақага "ставка" қилиши керак. АПЛдаги жуда катта рақобат билан бир вақтда еврокубокда ғолиблик учун курашиш жуда мушкул. Бунинг учун, жамоанинг захира ўриндиғи анча узун бўлиши зарур. "Арсенал" эса ёзги трансфер ойнасида ҳозирча фақат икки нафар ўйинчини жалб этди. Асосий ва бомба трансфер бу "Лион" ҳужумчиси Александр Лаказеттнинг харид қилиниши бўлди. Лаказетт Франция чемпионатида 4 мавсумдан бери тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келмоқда. Лаказетт жорий мавсум асосий марказий ҳужумчи бўлади. Сабаби, айни пайтда у жамоадаги марказий стикерлар орасида энг кучлиси. Дэнни Уэлбек қанот ҳужумчиси ролида ҳам ўйнай олишини инобатга олсак, МЮ тарбияланувчиси марказда эмас, кўпроқ қанотда алмашиб ўйнаса керак.



Шунингдек, жамоага "Шальке-04"дан Сеад Колашинац эркин агент сифатида келиб қўшилди. Сеад чап қанот ҳимоячиси, бу жойда ўйнаб келаётган Начо Монреал марказда ҳам ҳаракат қила олади. Англия Суперкубогида "Челси"га қарши Колашинац захирадан майдонга тушгач, Монреал марказга ўтди. "Арсенал" ўтган мавсум марказий ҳимоядаги кўплаб хатолар туфайли жуда кўп гол ўтказиб юборган эди. Бу мавсум олдидан жамоага ижарадаги Роб Холдинг қайтди, шунингдек Начо ҳам марказий ҳимояда ўйнаб бера олади. Назаримда, Венгерга яна бир марказий ҳимоячи керак.


Икки йил олдин Клаудио Раньери бошчилигида жуда катта шов-шув кўтариб чемпион бўлган "Лестер" ўтган мавсумни 12-ўринда якунлади. Ёзда жамоа марказий ҳужумга "Манчестер Сити"дан Келечи Ихеаначони сотиб олди. Келечи биринчи ўйиндаёқ жароҳат олди. Ҳозир унинг аҳволи яхши, лекин биринчи турда майдонга тушиши аниқ эмас. Шунингдек, Шекспир марказий ярим ҳимояга "Севилья"дан Висенте Иборрани, "Халл Сити"дан эса марказий ҳимояга Гарри Магуэр ва дарвоза чизиғига Элдин Якуповичларни харид қилди. "Тулкилар" таркибни кучайтиришди. Лекин, шу кунларда жамоа етакчиларидан бири Рияд Махрез "Рома"га ўтади деган миш-мишлар кўпайиб қолди.

Англияда энг чиройли ўйин намойиш этадиган "Арсенал" бу йил олдингисидан яхшироқ натижа қайд этса керак. "Челси"га қарши баҳс кўрсатдики, "тўпчилар" насибасини ҳужумдан излашади. Озил ва Санчес ҳали формага кириб олмаган ва бугун уларни бошланғич таркибда кўрмасак керак. "Эмирейтс"да бугун мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишса ҳам ажабланмайман. Ивоби, Уэлбек ва Лаказетт учлиги қанотлардан Бельерин ва Колашинац ёрдамида "Лестер" ҳимоясига катта муаммолар туғдириб беради. Стандартларни эса Гранит Жака қойиллатиб бермоқда. "Лестер" таркибида Махрезнинг ўйини пасайиб кетди ва уларга ҳужум ташкил этишда янги "умид" зарур. Бу Грай бўлиши ҳам мумкин. Аммо, унга ҳам барқарорлик етишмайди. Олбрайтон стабил ўйин намойиш этади, бироқ унда етакчилик қобилияти йўқ. Нима бўлганда ҳам бугун тунда мухлислар жуда қизиқарли ўйин кўришлари аниқ. Ярим тунга қадар ухламай кутганингизга афсусланмайсиз деган умиддамиз.



Мураббийлар фикрлари:

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Биз мавсумга яхши тайёрландик ва жангга шаймиз. Энди тайёргарлик сифатини очколарга айлантириш вақти келди".

Крейг Шекспир ("Лестер"): "Арсенал" Англия кубоги ва Суперкубоги соҳиби. Улар жуда катта кучга эга".


Eplmanager.com: Барча билиши шарт бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика