UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  30 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1

Превью. "Андижон" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Бухоро"

Олий лиганинг 7-турида "Андижон" ўз мухлислари қаршисида "Бухоро"ни қабул қилади.
«АНДИЖОН» – «БУХОРО»
Ҳакамлар
: Д.Пислегин, Ф.Ҳасанов, Р.Ғофуров, Д.Досанов
Назоратчи: В.Валицкий

“Андижон” ва “Бухоро” олий лигада жами 38 бора тўқнаш келишган. Шулардан 16тасида бухороликлар ғолиб бўлишган, 10 ўйинда андижонликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 62:50 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 60 очкони, “Андижон” эса 42 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

2013 йил “бургутлар” олий лигада иштирок этишмаган. Ундан олдинги йилда бу жамоалар ўртасидаги ҳар иккала баҳсда ҳам “Бухоро” ғолиб бўлган. Водийдаги беллашувда Отабек Нарзуллаев ва Нодир Жўраев мезбонларни ранжитишган. Владимир Шишелов томонидан киритилган тўп фақат ҳисобни қисқатирган холос – 1:2. Бухородаги ўйинда Шаҳзод Сулаймонов ва Жасур Ҳасанов гол уриб “Бухоро”нинг ғалабасини таъминлашган – 2:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
24.03.2012 «Андижон» – «Бухоро»  1:2
23.10.2011 «Андижон» – «Бухоро»  2:2
07.08.2009 «Андижон» – «Бухоро»  2:1
19.04.2008 «Андижон» – «Бухоро»  2:1
16.09.2007 «Андижон» – «Бухоро»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  “Андижон” мезбонлик қилган ўйинларнинг 9тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 5та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. Яна 5та учрашувда “Бухоро” водийдан ижобий кайфиятда қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика