UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  21 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Превью: А Серия. "Милан" — "Сассуоло" ёхуд Рим дербисида ким ғолиб бўлади? Янгиликлар

Превью: А Серия. "Милан" — "Сассуоло" ёхуд Рим дербисида ким ғолиб бўлади?

Италия Чемпионати 26-турнинг бугунги учрашувларига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Эмполи" — "Парма"

Якини шогирдлари "Милан"га қарши баҳсда сафарда 0:3 ҳисоб билан мағлуб бўлдилар. "Эмполи"нинг асосий вазифаси — мавсум иккинчи ярмида элитадаги ўрнини сақлаб қолиши кераклиги ҳеч кимга сир эмас. Уйдаги сўнгги ғалаба "Сассуоло" (3:0) билан бўлган учрашув эди. Ўшанда рақибларга омад етишмагани сабаб, тосканияликлар А Сериядаги ўринларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган эдилар. Ҳозирда жамоа ўн еттинчи поғонада. Лекин у очко жамғариши керак.

"Парма" иккинчи доира учрашувларини омадли бошламади: сўнгги 5та баҳсда 4 марта мағлуб бўлди — бу ҳозирги вақт лигадаги энг ёмон натижадир. Жамоа 29 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

"Парма" сўнгги 7 учрашувда тўп ўтказиб юборди. "Эмполи" эса энг кўп гол ўтказиб юборадиган жамоалар учлигидан ўрин эгаллаган. Бироқ  тосканияликлар аутсайдерлар орасидан кўпроқ дарвозани ишғол қилмоқда. Шунинг учун, биринчи таймда икки жамоа ҳам гол уриши мумкин.

"Милан" — "Сассуоло"

"Милан" мағлубиятсиз сериясида давом этмоқда. Миланликлар Италия Кубоги доирасида "Лацио" билан дуранг (0:0) ўйнашди. "Россонери" кам гол ўтказмоқда: 10 учрашувда 4та гол. Бу борада Жанлуижжи Доннарумманинг ҳиссаси катта экани кўриниб турибди. Сўнгги уч турда жамоа 3тадан кам гол урмади: Кшиштоф Пёнтек эса қаторасига 4 ўйинда рақиб дарвозаларини ишғол этишга муваффақ бўлди.

"Сассуоло" сўнгги вақтларда тушунарсиз ўйин намойиш қилмоқда ва кетма-кет 4 учрашувда ғалаба қозонолмади. Охирги турда Де Дзерби шогирдлари СПАЛни мағлуб этолмадилар (1:1). Ундан аввалроқ эса "Эмполи"га йирик ҳисобда (0:3) мағлуб бўлди. "Сассуоло"нинг ўйинларидан қуйи поғонага тушиб кетаётганини тушуниш қийин эмас. Жамоа ҳужумда суст ўйнамоқда ва гол уришда ҳам бироз қийналмоқда. Мавсум биринчи ярмида ҳам шундай бўлганди.

Ҳозирда "Милан" ишончли ўйин намойиш этмоқда. Жамоа кўп гол уриб, деярли тўп ўтказиб юбормаяпти. Бугунги учрашувда мезбонлар фаворит ҳисобланади.

"Лацио" — "Рома"

Бугун Италия Чемпионатидаги энг қайноқ учрашувлардан бири — "Рим Дерби"си бўлиб ўтади. "Лацио" бу баҳсга яхши натижалар билан етиб келолмади. Шу ҳафта бўлиб ўтган Италия Кубоги — римликлар "Милан"га қарши баҳсда гол уролмади. Чемпионат доирасидаги "Удинезе"га қарши баҳсда "Лацио" тўп ўтказиб юборди, "Женоа"га эса 1:2 ҳисоб билан енгилди. Ҳозирда "Лацио"нинг муаммоси жароҳатланган футболчилар бўлмоқда. Бироқ дербидан олдин ҳамма ўйинчилар сафга қайтиши керак эди.

"Рома" охирги турда қийинчилик билан бўлсада, "Фрозиноне" устидан ғалаба қозонди. "Жалоросси" чемпионатнинг 8 ўйинидан бери мағлуб бўлгани йўқ. Лекин ҳар бир ғалабага қийинчилик билан эришмоқда. Чунки ҳимоя чизиғи ҳамон кучлимас.

Бугунги дерби — икки жамоа учун муҳим учрашувлардан бири. Биринчи доирадаги баҳс "Рома"нинг ишончли ғалабаси билан якунланганди (3:1). Ўзаро сўнгги 11 учрашувларда эса "Рома" 10 маротаба мағлуб бўлмаган. Лекин бу мавсум икки жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар пайдо бўлди. Шунинг учун, бугун иккиси ҳам гол уриши мумкин. Бугунги дербидаги фаворит "Рома" бўлса-да, ҳисоб дуранг билан якунланиши ҳам ҳеч гапмас.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика