Предраг Вуйович: “Ўйнашга рухсат беришларини кутяпман”
05 авг 2015 15:15
Янгиликлар
Предраг Вуйович: “Ўйнашга рухсат беришларини кутяпман”
“Бургутлар”нинг 2 август куни “Насаф”га қарши кечган баҳсида болқонлик легионер майдонга туша олмади. Бу эса мухлислар орасида турли гап-сўзларни чиқарди. Футболчининг тиббий кўрикдан ўта олмаганини билган-билди, билмаган бошқача тушунди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Вуйовичнинг ўзи билан боғланганимизда қуйидагиларни маълум қилди.
- Мени Тошкентда қол дейишгани учун айни дамда шу ердаман. Тиббий кўригидан ўтгандим. Аммо негадир ўйнашга рухсат беришмади. Тошкентда узд текширувидан ўтдим. Айтиш керакки, барчаси жойида. Натижалар яхши чиқди. Шифокорлар ҳеч нима дейишмаяпти, шунчаки тушунарсиз. Кўрамиз, ушбу масала бир неча кундан сўнг ойдинлашар – дейди Предраг “championat.asia” сайтига берган интервьюсида.
Исломбек Рустамбеков
Фикрлар