UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  6 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  3 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  3 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  10 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  4 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  27 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:48МТЖнинг навбатдаги йиғини ва Иорданияга қарши баҳс учун чақирилган футболчилар рўйхати маълум  6

Португалия - Гана 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Португалия - Гана 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Португалия - Гана учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бордингиз.
ПОРТУГАЛИЯ — ГАНА 2:1
Бразилия миллий стадиони
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанотлардаги ҳакамлар:
Ясер Халиль Тулефат, Эбраим Мубарак Сале
Голлар:
Бой 31 (авт.), Роналду 80 - Гян 57

Португалия:
Бету (Эдуардо, 89), Бруно Алвеш, Пепе, Велозу, Виллиам, Роналду, Жоау Моутиньо, Эдер (Виеринья, 69), Нани, Аморим, Жоау Перейра (Варела, 61),

Гана:
Дауда, Гьян, Атсу, Баду, А.Айю (Вакасо, 81), Рабиу (Аскуа, 76), Уорис (Ж. Айю, 71), Менса, Аффул, Бойе, Асамоа.

Огоҳлантиришлар:
Ҳаррисон Аффул 39, Уорис 55, Ж. Айю 78 - Моутиньо 90




                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Португалия ғалаба қозонганига қарамай, мундиални тарк этди. Бугунги учрашувни сизлар учун Толибжон Қосимов шархлаб борди. Саломат бўлинг!

Демак, ўйин ўз ниҳоясига етди.

90+5. Гяннинг жаримадан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

90+2. Дауда нималар қилаяпти. Роналдунинг дахшатли зарбаларини кўрдим демаяпти.

88. Португалия дарвозабони Бету жароҳат олганига қарамай майдонда ўйнамоқчи эди, лекин мураббийлар учун унинг соғлиғи муҳим.

84. Вареланинг зарбасини ҳам Дауда ушлаб олди.

Кришти ниҳоят гол урди, бугун у жуда кўп уринди буни амалга ошириш учун. Дауда қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Роналдуга ташлаб берди.

80. Гооооооооллллллл, Роналдууууууу!!!

78. Ҳай, ҳай ўртоқ режиссер уят бўлади-я, бунақа лавҳаларни ҳадеб такрор беравермангеее ))

75. Асамоа Гяннинг бош билан берган навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди, Пепе эса уни турғизиб қўйди.

73. Роналду жарима майдонига ёриб кирди ва йиқилди. натижа бурчак зарбаси.

70. Роналду тўпни чап қанотдан узатишга уринган эди, қаттиқ тепиб юборди.

67. Асамоанинг уриниши ҳам бесамар якунланди.

66. Атсунинг зарбаси анча юқоридан кетди.

64. Гана яна тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, тўп оширишда хатолик.

61. Ганадан яна бир "навес", бу сафар Ворис имкониятдан фойдалана олмади.

Квадво Асамоадан чиройли "навес", Велозу эса Гянни ушлаб қола олмади.

57. Гооооооооолллллллл, Асамоа Гян.

55. Уорис огоҳлантирилди, Пепени йиқитган эди. Буни қаранг Пепега "духи" етадиганларам бор. )

53. Моутиньо, Нани, Роналду... чиройли паслар кетма-кетлигини Аморим бузиб қўйди. Савиянинг даражаси сезилиб қолди.

51. Гяндан навбатдаги зарбааа, салгина ноаниқ...

48. Нанининг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

46. Бету сал бўлмаса тўпни рақибга олдириб қўярди.

Иккинчи бўлим бошланди. Офисимиз клавиатураси қаршисида камина бўлиб турибди. Охирида айтаман, лекин Тўлқин акани қўшниси эмас бу ))


Бу эса автогол бўлган вазият.


Бу эса Бетунинг жавоб сейви


Дауданинг супер сейви

Танаффус.

45+1.
Ҳалиги Бой иккинчи марта автогол муаллифи бўлиши мумкин эди.

44. Нанидан регбича зарба, ей сан футбол ўйнаяпсан ахир.

43. Асамоа гян жарима майдонида йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам эса - Индама жим, қуртини шим, деди.


40. Атсу чап қанотдан Перейрани ортда қолдириб зарба берди, бироз ноаниқ кетди.

39. Роналдуни чалгани учун Ҳаррисон Аффул огоҳлантирилди.

36. Гян бўш қолдирилган эди, лекин у имкониятдан фойдалана олмади.

34. Аморимдан зарба бу сафар, лекин ноаниқ.

32. Ронидан яна бир зарбааа ва яна сейв. Бу Дауда сейв қилиб чарчамаяпти.

31. Гооооооооллллл, автогол. Велозу яна тўпни ўнг қанотдан узатди, ҳимоячи Жон Бой эса уни қайтараман деб ўз дарвозасига тўғрилаб юборди.

28. Мигел Велозу кетма-кет икки марта қанотдан тўпни кўтарди, ҳар иккиси ҳам фойдасиз.

26. Португалияликлар стандартни тезда амалга оширишган эди, лекин ўхшамади.

23. Гяннинг бош билан зарбасини Бету ушлаб олди.

22. Виллиам Карвалью рақибнинг тезкор ҳужумини бузиб қўйди. Тактик фол дейилади бу.

Бугун дарвозабонлар ПЕС тили билан айтганда "қизил" чиққан шекилли.

20. Энди Бетудан супер сейв!!!


19. Роналдууууу, Даудадан супер сейв!!! Вой-дооод, қандай сейв

17. Роналду рақиб жарима майдончасида йиқилиб тушди, лекин пенальти эмас.

16. Ҳозирча ўйин темпи жуда юқори. 90 дақиқа шундай бўлса ҳамма ҳурсандда.

14. Ганаликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди, самарасиз.

12. Роналдудан "пушка"... бу сафар Дауда қутқарди. Бугун бутун Португалия Роналдуга кўз тиккан, у буни ҳис қилиб ўйнамоқда ҳозирча.

11. Моутиньо кичик жароҳат олди.

10. А бу ганаликлар дарвозабони Дауда Бартезни ғирт ўзи экан-ку. Ҳурмача қилиқлар қилиб тураркан. )

9. Моутиньо ўзи истамаган ҳолда рақибни чалиб юборди.

5. Роналдууууу, зарбаааааа ва тўсин қутқарди африкаликларни. Ҳа Криштининг шашти баланд.

Португалия ўйинни фаоллик билан бошлади, уларга бугун йирик ҳисобдаги ғалаба зарур.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика