UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари" Янгиликлар

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари"

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жамоангиз мундиалга қанчалик тайёр?

- Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Ҳозирги вақтда эса, узоқ парвоздан тикланишга эътибор қаратганмиз. Жаҳон чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳимиз биз учун янгилик бўлмади. Гуруҳдошларимиз сўнгги йилларда футзалда катта натижаларга эришишмоқда. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб футзал ривожланмоқда. Панама Конкакаф минтақаси ғолиби. Тожикистон эса Осиё кубогида ажойиб ўйин намойиш этди. Марокаш - Африка минтақаси ғолиби. Барча рақибларимиз ўз қитъасида энг кучлилари.

- Португалия амалдаги мундиал ғолиб, бу сафарги терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига мақсадлар қандай?

- Биз сўнгги баҳсга қадар шу ерда қолишни мақсад қилганмиз, лекин бу осон вазифа эмас. Барчасини қадам-бақадам бажарамиз, биринчи навбатда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Португалия футзал терма жамоаси мундиалдаги юришини 16 сентябрь куни Панамага қарши бошлайди. Учрашув соат 17:30да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика