UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  29 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  18 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  1 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида Янгиликлар

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз плей-офф босқичи стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

"Гуруҳ босқичини ғолиб жамоа сифатида якунлаб олдик. Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга кучайиб бориш жуда муҳим. Биз ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Плей-оффдаги дастлабки рақибимиз Қозоғистон терма жамоаси ақлли ва самарали футзал бўйича дунёда етакчи. Улар жуда ҳам ақлли. Қозоғистон дунёдаги энг яхши шаклланган жамоалардан бири. Бош мураббий Рикардо Кака эса шунчаки даҳо", - дея фикр билдирди Жорже Браз.


Шунингдек, бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини исботлай олди. Сизлар ҳозир натижадан аниқ хафасизлар, аммо терма жамоангиз ўйинни ташкил этишда ва ўйин давомида тезкор ўзгаришлар қила олиши билан мени ҳайрон қолдирди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир деталлар муҳим роль ўйнайди. Биласизми, терма жамоангиз яхши ўйнайди, тўпга эгалик қилади, хавфли вазиятлар яратади, бироқ қарши ҳужумда гол ўтказиб юборади. Ушбу сценарий гуруҳ босқичининг барча учрашувларида такрорланди. Дарвозабон ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйди. Бундай аламли голлар ўтказиб юборгандан кейин ўйинга қайтиш осон эмас. Руҳият ҳам ўз таъсирини ўтказган. Тўғри, мундиалдаги натижа яхши бўлмагандир, аммо мамлакатингизда футзал ўсиб бормоқда. Шундай давом этинглар, биз гуруҳда қолиб кетдик деб футзални ташлаб қўйманглар, илтимос. Кейинги Жаҳон чемпионатига қадар шундай ривожланишда давом этишингизларни  тилаб қоламан", - деди Португалия терма жамоаси устози.


Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпионлари 1/8 финал босқичида Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 26 сентябрь куни Андижон шаҳрида соат 20:00да старт олади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика