UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  2 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  25 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  236 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари" Янгиликлар

Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари"

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз мундиал стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жамоангиз мундиалга қанчалик тайёр?

- Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Ҳозирги вақтда эса, узоқ парвоздан тикланишга эътибор қаратганмиз. Жаҳон чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳимиз биз учун янгилик бўлмади. Гуруҳдошларимиз сўнгги йилларда футзалда катта натижаларга эришишмоқда. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб футзал ривожланмоқда. Панама Конкакаф минтақаси ғолиби. Тожикистон эса Осиё кубогида ажойиб ўйин намойиш этди. Марокаш - Африка минтақаси ғолиби. Барча рақибларимиз ўз қитъасида энг кучлилари.

- Португалия амалдаги мундиал ғолиб, бу сафарги терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига мақсадлар қандай?

- Биз сўнгги баҳсга қадар шу ерда қолишни мақсад қилганмиз, лекин бу осон вазифа эмас. Барчасини қадам-бақадам бажарамиз, биринчи навбатда гуруҳдан чиқиб олишимиз керак. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Португалия футзал терма жамоаси мундиалдаги юришини 16 сентябрь куни Панамага қарши бошлайди. Учрашув соат 17:30да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика