

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Насаф" ярим ҳимоячисига Польша биринчи лигасида иштирок этувчи "Сандецья Нови-Сонч" клуби жиддий қизиқиб қолган. 1910 йилда ташкил топган мазкур клуб "Насаф"га Мозговойни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бир йилга олмоқчи.
Маълумот учун, "Сандецья Нови-Сонч" ўтган мавсум Польша биринчи лигасида 18та клуб орасида 7-ўринни эгаллаган эди.
Transfermarkt порталига кўра, Акмал Мозговойнинг айни пайтдаги нархи 650 минг еврога тенг. Ҳозирги кунда "Сандецья Нови-Сонч" таркибидаги энг қиммат футболчи 250 минг еврога тенг.




