Погба "Ювентус"га қайтишга яқин

Mirjalol Normatov
17 май 2020, 15:55
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус"га қайтишга яқин турибди.

"L'Equipe" хабарига кўра, Турин клуби ушбу трансфер ишларини тезкорлик билан ёпишни режалаштирмоқда. Ушбу трансфернинг бир қисмини А Серияда ўзини кўрсата олмаётган, "Юве"га эркин агент сифатида келган Адриен Рабьо ташкил қилиши мумкин.

Ушбу мавсумда Погба жароҳатини даволаш билан ўтказди. Шу боисдан у МЮ таркибида барча турнирларда 8 ўйинда қатнашди ва 1 гол ҳамда 2 ассист қайд этди.

Погба 2012-2016 йиллар давомида "Юве" таркибида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe