Погба Франция терма жамоаси футболчиларига махсус узуклар совға қилди

Aslanov Jasurbek
21 мар 2019, 16:06
Франция терма жамоаси футболчилари Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун махсус совғалар олишди.

Антуан Гризманн ва Поль Погба ғояси билан футболчилар учун махсус узуклар ясалди. Бу икки футболчи NBA (Миллий Баскетбол Ассоциацияси) мухлиси ҳисобланишади, у ерда ғолибларга чемпионлик узуклари топширилади.

Маълумотларга кўра, узуклар тайёрланишига Погба ҳомийлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›