Погба: "Фергюсон - буюк мураббий, уни жуда ҳурмат қиламан"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2016, 16:36
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба манкунианлар собиқ устози сэр Алекс Фергюсонни ҳурмат қилишини айтди.

"Фергюсонни жуда ҳурмат қиламан. У буюк футбол мутахассиси. Фергюсон билан ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Мен кўпроқ майдонга тушишни истаган эдим, у эса бу учун бироз эрта деб ҳисоблаган. Кутишга тайёр эмасдим. Шу сабаб йўлларимиз айрилди. У билан ишлаш тажрибаси менга кўп нарса берди. Биз яна учрашамиз деб умид қиламан" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›