Почеттино: "Унинг қолганидан хурсандман"

Mirjalol Normatov
22 май 2022, 13:30
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Килиан Мбаппенинг клуб билан шартномасини узайтирганидан мамнунлигини айтди.

"Буни расман эълон қилишларидан бир неча дақиқа олдин билдим ҳолос.

Мбаппени айнан шунинг учун Францияда кўп танқид қилишди. Шу сабабли у бир ярим йил мобайнида ўзини кўрсата олмаётганди. Энди эса ПСЖ билан шартномасини узайтирди.

Бу барчамиз учун яхши бўлди. Килиан - дунёнинг энг яхши футболчиларидан, балки, энг яхшиси ҳамдир", - деди ПСЖ устози.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›