Почеттино: "Умид қиламанки, Неймар "Реал"га қарши ўйинда ҳеч бўлмаса захирада ўтиради"

Mirjalol Normatov
13 фев 2022, 14:49
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Рочеттино жароҳатидан фориғ бўлаётган Неймар борасида гапирди.

- Неймар "Реал"га қарши ўйинда қатнашадими?

- Билмадим. Унинг яқин бир-икки машғулотдаги ҳолатига эътибор берамиз. Балки у қайдномада бўлар. Умид қиламанки, у ҳеч бўлмаса захирада ўтиради. Неймарнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда.

30 ёшли бразилиялик футболчи 28 ноябрдан буён жароҳати сабабли ўйинларда қатнашаётгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›