Почеттино "Тоттенхэм"нинг топ-4га кириши ҳақида: "Тоттенхэм" ихтиёрида 2 та ўйин бор"
27 апр 2019 20:44
Янгиликлар
Почеттино "Тоттенхэм"нинг топ-4га кириши ҳақида: "Тоттенхэм" ихтиёрида 2 та ўйин бор"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 36-турида "Вест Хэм"га учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг фикр билдирди.
"Ўйлашимча, тўпни тўғри ва етарлича назорат қила олмадик. Қийин ўйин бўлди, лекин иккинчи бўлимда рақибга қарши ҳужум учун катта бўш зонани бериб қўйдик. Биз фақат олдинга қарашимиз ва тўхтамаслигимиз керак. "Тоттенхэм" бугун ҳақиқатда оғир ўйин ўтказди.
Кучли тўртлик? Бизда ҳали иккита ўйин бор. Кураш ва ҳақиқий пойга бўлади. Биз бундай бўлишини аввалдан билардик", - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар