

Мураббий АПЛ доирасидаги "Челси" – "Манчестер Сити" (4:4) ўйинидан сўнг ҳамкасбига қўл бериш ўрнига Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамларга норозилигини билдириш учун майдонга йўл олди.
Почеттинонинг фикрича ҳакам ўйинни жуда эрта якунлаган. "Челси" мураббийи ҳакамга бақириб қўлларини кўтарди.
Гвардиола эса ҳамкасбидан хафа бўлмади.
"Ҳаммаси жойида. Бу ҳис-туйғулар. Мен пашшадан фил ясашни истамайман", – деди "Манчестер Сити" мураббийи.




