Почеттино: "ЧЛ финалидан сўнг келажагим ҳақида суҳбатлашамиз"

Aslanov Jasurbek
11 май 2019, 18:45
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг сўзларига кўра, у "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидан сўнг келажаги ҳақида тўхталади.

"Буёғига нима бўлади? Буни тушунтира олмайман, клуб раҳбари билан суҳбатлашиш керак.

Чемпионлар лигаси финали ажойиб он бўлади. Ундан сўнг жамоадаги келажагим ҳақида гаплашамиз. Финал учрашувига тайёр бўлишимиз керак. Ҳозир "Тоттенхэм" яхши формада, аммо ҳали ҳеч нарса якунлангани йўқ" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›