UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  3 19:35Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)   9 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  5 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  9 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  3

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Андижон" очко билан қайтиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги "Андижон" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" устози Питер Хюистра баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Гол урилгунга қадар тез ҳаракат қилдик, чиройли ҳужумдан тўп киритдик. Бироқ кейин ўйинимиз сустлашиб кетди. Суръатни ошириш учун ўзгаришлар қилдик, аммо бу самара бермади. Ўз навбатида рақиб охиригача ўйнагани, бизга муаммо яратганига олқишлаб қўйишни истардим. Улар очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Бундай қийин баҳслар мавсум давомида учраб туради. Шундай оғир беллашувда ғалаба қозонганимиз жуда муҳим. Таъқибчилар билан орадаги фарқни ошириб олдик.

Футболчилар ва жамоа доим юқори ҳолатда бўлавермайди. Баъзан юқорига чиқиш, пастга тушиш кузатилади. Ишлашда давом этамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз", - дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-тур доирасидаги қолдирилган ўйинда "шерлар" "Андижон"ни минимал (1:0) ҳисобда таслим этишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика