Пирло: "Ювентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2017, 18:14
"Милан" ва "Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло "кекса синьора"нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларига баҳо берди.

Туринликлар 1/4 финалда "Барселона" билан ўйнайди.

"Ювентус" Чемпионлар лигаси ғолибига айланиши мумкин. Улар бошқа етакчилардан устун бўлмаса, камида улар қаторида турибди. Туринликлар тактик тайёр ва финалга чиқиб, ғалаба қозона олишади" - дейди Пирло.

"Ювентус" ва "Барселона" ўртасидаги илк баҳс 11 апрель куни италияликлар майдонида, жавоб ўйини эса 19 апрель куни Каталонияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›