

Музокаралар якунловчи босқичга чиқди. 56 ёшли мутахассис янги шартномага кўра 3 миллион евро атрофида (шунингдек бонуслар ҳам кўзда тутилган) маош олади.
Битим 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади.
Пиоли октябрда ой якунларига кўра Италия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди. "Милан" "Наполи" билан биргаликда 32 очко жамғарган ҳолда, А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.



