UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Пиоли: "Жойимда ўтириб Романьоли тўпга ўйнаганини кўргандим" Янгиликлар

Пиоли: "Жойимда ўтириб Романьоли тўпга ўйнаганини кўргандим"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 25-тури доирасида "Фиорентина"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида "Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли ўз жарима майдончаси ичида "Фиорентина" футболчиси Патрик Кутронени йиқитди. Учрашув бош ҳаками Жанпаоло Кальверзе эса пенальти белгилади ва буни Эрик Пульгар аниқ амалга оширди.

"Жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз керак. Барчаси қўлимизда эди. Очко учун тўғри йўналишда кетаётгандик, аммо "Фиорентина" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Ўшанда биз рақиб таслим бўлади деб ўйлагандик.

Пенальтига тўхталадиган бўлсам, ҳатто ўтирган жойимда ҳам Романьоли тўпга ўйнаганини кўрдим. Алессионинг оёғини қўйганидан кейин тўп йўналишини ўзгартирди. Тушунмадим, нима учун бу паллада ВАР ишлатилмади? Бу тизим нима учун керак? Нима учун дақиқалаб вақтни керак бўлмаган нарсаларга сарфлашади-ю, натижага таъсир ўтказадиган хатоларни кўришмайди? ВАР барибир адолат ўрнатмади", - деди Пиоли.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика