UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  6 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб Янгиликлар

Пим Вербекдан Шаҳбоз Беғамовга тезкор жавоб

Шундай қилиб биз учун ҳам Осиё Кубоги старт оладиган кун келди.

Эртага Уммонга қарши баҳс билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019даги иштирокини бошлайди. Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Уммон терма жамоаси устози иштирок этди. Айни пайтда бу жамоани бошқараётган Пим Вербек биз учун бегона эмас. Голландиялик мутахассис ўз вақтида Австралия билан Тошкентга ташриф буюрган. 

Матбуот анжумани якунига етгач жаноб Вербек билан ташқарида бироз гаплашиб қолдик. Яқин ўтмишни ёдга олдик. Хуллас футболдан гап борди. Пим Вербек билан 4 май куни ташкил қилинган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимидан сўнг интервью олиб баҳонада танишиб олгандим.

Матбуот анжумани пайтида голландиялик мураббийга саволлар инглиз ва араб тилида берилди. Инглизчани немис тилига нисбатан кам биладиган сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов тишининг кавагида сақлаб юрган саволини Вербекка бера олмаганди. Ташқарида эса бунинг имкони туғилди. Мен таржима қилиб турдим. Беғамов сўради: "Жамоангизда яхши ҳимоячилар кўп, Уммонда кўпроқ ҳимоявий футболни йўлга қўйганингизни ҳам биламиз. Ўз навбатида Эктор Купер ҳам ҳимоявий футболни маъқул кўряпти. Шундай келиб чиқиб эртага иккала жамоадан фақат ҳимоявий ўйин кўрамизми ёки мухлисларга ёқадиган футбол кутсак бўладими?" 

Вербек бу саволга ўйланиб ўтирмай "Унда эртага 0:0 бўлади" деди. Ҳаммамиз озгина кулишиб олдик. "Албатта, бу ҳазил - деб қўшиб қўйди 63 ёшли мутахассис бироздан сўнг. - Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этади. Менимча, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар зерикиб қолишмайди". Бу пайтда Вербек билан матбуот анжуманига келган рақиб футболчиси телевидение учун алоҳида интервью бераётган, шу боис мураббий билан суҳбатимиз яна бироз чўзилди. 

Тиниб-тинчимас Беғамов тағин савол берди: "Осиё Кубогида иштирокчилар сони 24тага оширилганига қандай қарайсиз?" "Жуда ижобий фикрдаман, - деди Вербек. - Эндиликда кучсиз жамоалар ҳам мусобақанинг финал босқичида ўйнаш имконига эга бўлишди. Бундан ташқари мухлислар ҳам шу жамоаларга эътибор қарата бошлашди. Осиёда энг кучли бешта жамоа бор, турнирда қатнашаётган қолган 20 жамоа уларга ўхшашга ҳаракат қиляпти. Бу жуда яхши албатта". 

Беғамов хавотирда. У Уммон ҳимоячилари "иккинчи қаватда" бош билан яхши ўйин намойиш этишидан хавотирга тушиб қолган. Шаҳбоз барибир жим тура олмади ва хавотирга тушаётганини мураббийга айтди-қўйди. Вербек эса ўз услубида ҳазиломуз жавоб қайтарди: "Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади". Ҳадеб Осиё футболи ҳақида гапиравермасдан голландиялик мураббий билан Голландия терма жамоаси ҳақида ҳам гаплашдик. "Бизда авлодлар алмашинуви юз беряпти. Аҳолимиз сони кўп эмас, аҳолиси кам давлатлар футболида бундай паст-баландликлар учраб туради. Голландиядан янги авлод етишиб чиқяпти ва тез орада биз ҳам энг кучли жамоалардан бирига айланамиз". 

Уммонлик футболчи интервью бериб бўлди. Кетадиган пайт бўлиб қолганди. Хайрлашиш олдидан сайтимиз раҳбари Гайрат Хасбиуллин Пим Вербекка қараб "Сизга Япония ва Туркманистон билан бўладиган ўйинларда омад тилайман" деди. Ўз навбатида Вербек ҳам "Худди шундай тилакни мен ҳам сизларга билдираман" деб хайрлашди. Қитъа миқёсидаги катта мусобақалар нафақат ўйин ва муҳит, балки ўйин атрофидаги мана шундай воқеалар билан ҳам қизиқ.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика