Пике: "Барса" тўпга эгалик қилиб, "Реал"ни мағлуб этди. "Ювентус" бошқача ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
23 май 2017, 16:41
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус" қандай ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Биз "Сантьяго Бернабеу"даги баҳсда тўпга эгалик қилганимиз туфайли "Реал"ни мағлуб этдик ва қарши ҳужумлар ўтказмасликка интилдик. Бироқ "Ювентус" бошқача ўйнайди. Бу жамоа ҳимоявий ўйинда кучли. Уларга бирорта ҳам гол ура олмадик.Кьеллини, Барцальи ва Бонуччи жуда яхши тайёргарликка эга" - дейди Пике.

"Реал" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги финал 3 июнь куни Кардиффда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es