UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"PFLMANAGER.UZ": "Наврўз лигаси" ғолибларига Xiaomi смартфонлари топширилди ФОТО Янгиликлар

"PFLMANAGER.UZ": "Наврўз лигаси" ғолибларига Xiaomi смартфонлари топширилди ФОТО

"PFLMANAGER.UZ" сайтида ишга тушган "Наврўз" совринли лигаси ғолиблари маълум бўлганди.

Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти "PFLMANAGER.UZ" сайтидаги дастлабки совринли "Наврўз лигаси" 6-турда якунига етганди.

"PFLMANAGER.UZ" сайтида 3-турдан 6-турга қадар давом этган "Наврўз" совринли лигасида энг кўп очко тўплаган 3 нафар иштирокчи қимматбаҳо, замонавий Xiaomi смартфонларини қўлга киритди. Яна 7 нафар иштирокчи эса Joma компаниясининг спорт кийимларига эга чиқишди.

"Наврўз" лигасида "Shofirkon" номли фойдаланувчи 204 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса "Cryezbaut0898" иштирокчига насиб этди. Ушбу фойдаланувчи 203 очко йиғди. "Nilmar" номли жамоа эса 202 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Бугунги кунга қадар "Shofirkon" жамоасини тузган иштирокчи биз билан боғланмади. Ушбу жамоа shaxzod2828@mail.ru почтаси орқали рўйхатдан ўтган ушбу электрон почтага хат ёздик, бироқ ҳозирга қадар жавоб келгани йўқ. Шахзод Раҳимовдан биз билан почта орқали тезроқ боғланишларини сўраб қоламиз.

"Cryezbaut0898" ва "Nilmar" жамоаси эгалари эса Xiaomi смартфонларини олиб кетишди. 

Қолган етти нафар иштирокчи, яъни 4-10 ўрин эгалари "Semurg’823", "Aral-Jayxun", "FCNASAF1993", "FC_SHURTAN-8", "mirjalol", "B_FCPakhtakor", "Sarbozar siti" Joma компаниясидан спорт кийимини қўлга киритишди. Ушбу жамоа эгаларининг "PFLMANAGER.UZ" сайтидан рўйхатдан ўтган электрон почталарига хат юборилди.  Яқин кунларда уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.


"Наврўз" совринли лигасининг турнир жадвали (TOP-10)

4та тур (3-6 тургача) давом этган "Наврўз" совринли лигасида жами 4840та жамоа иштирок этди.


Ушбу ўйин ҳақида барча маълумотлар қуйидаги ҲАВОЛАда берилган >>> PFLMANAGER.UZ ҳақида батафсил маълумот


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика