UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  0 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

PFLMANAGER.UZ ҳақида батафсил маълумот Янгиликлар

PFLMANAGER.UZ ҳақида батафсил маълумот

Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти ишга тушди.

Суперлига ишқибозлари учун янги фентези лойиҳа PFLMANAGER.UZ ҳам ишга тушади. Ушбу лойиҳа борасида маълумот берамиз.

100 бюджетни ишлатиб Ўзбекистон Суперлигаси клубларидан 15 нафар футболчидан иборат жамоа тузинг. Ҳар бир турдан олдин асосий таркиб футболчиларини ва сардорни танланг. Керакмас ўйинчиларни сотиб, ўрнига бошқа футболчиларни олинг. Жамоаингиздаги футболчилар ҳақиқий Ўзбекистон Суперлигасида амалга оширган фойдали ҳаракатлари (голлар, голли паслар, қуруқ ўйинлар, сейвлар ва бошқалар) учун очко келтиради. Сайтдаги ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ бўлими орқали барча қоидалар билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Қандай ўйнайман?

Биринчи навбатда www.pflmanager.uz сайтига ташриф буюринг ва рўйхатдан ўтинг.

Рўйхатдан ўтишда сизда иккита вариант бор. Ёки Фейсбук орқали ёки телефон орқали. Истаганингизни танланг. 


Энди сиз Суперлига мураббийисиз. Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе ёки Рўзиқул Бердиев ўз футболчилари билан овора бўлаверсин. Сиз эса уларнинг ҳар биридан термангиз учун футболчи жалб қилинг. Буёғи худди трансфер ойнасига ўхшайди.

Яъни, сиз 15 нафар футболчи харид қилишингиз шарт: 11 асосий ва 4 захира. Биз эса сизга 100 "сўм" берамиз. Ақлни шундай ишлатингки, бу пулга 15 футболчи сотиб олишнинг иложи бўлсин. Унутманг, реал ҳаётда юлдуз футболчилар қанчалик қиммат бўлса, бизнинг футболда ҳам шундай. Аммо Суперлигада фақатгина юлдузлар ҳаммасини бажармайди. Масалан, ўртамиёна клубнинг арзон футболчиси етакчигага гол уряпти. Айтайлик, сиз Бикмаевни сотиб олдингиз, бироқ Черан омадлироқ кетяпти. Келаси турда уларни алмаштириш учун имкониятингиз бор. Биз ҳар турда 1 та бепул трансферга имкон берамиз.

Сиз сотиб олган 15 футболчингизни энди реал ҳаётда кузатинг. Уларнинг урган голи, голли паси, ўйнаган дақиқаси-ю, фойдали ишлари алоҳида-алоҳида очко келтиради. Борди-ю, танлаган футболчингиз сизни уялтириб, сариқ ёки қизил карточка олса, пеналтидан гол уролмаса, бу сизга акс таъсир этади. Буниси энди реал ҳаётдагидан ҳам қизиқ. Энди сиз нафақат Суперлигадаги севимли клубингизга, балки ўз қўл остингиздаги ҳар бир футболчининг муваффақияти учун мухлислик қила бошлайсиз.


Яна нимани билиш керак?

Дедлайн. Бу сиз учун сўнгги сониядек гап. Суперлигада турнинг биринчи ўйини бошланишидан 1 соат олдин, трасферингиз ёпилади. Мана шу вақт дедлайндир. Сиз ўша биринчи учрашувга 1 соат қолгунига қадар исталган вақтда янги таркибни шай қилиб қўйинг, олам гулистон.

Сизга “Нефтчи” ёқадими ёки “Насаф”? Яхши! Аммо унутмангки, ўз жамоангизга битта клубдан 3 дан ортиқ футболчи ололмайсиз. Қулочни кенгайтиринг, “Сўғдиёна”дан тортиб, “Бунёдкор”гача. Кучсизроқ клубларнинг етакчиларини ҳам синаб кўринг. Шундай вақтлар бўладики, улар юлдузлардан-да кўпроқ очко келтиради.

Умуман иложи йўқми, дейсизми? Сиз учун топамиз. Пуллик хизматни ёқиб, бир клубдан 4 футболчи олишингиз мумкин, ундан ортиқ эмас. Ёки ҳар турда чексиз трансферларни ҳам сотиб олишингиз мумкин. Ўйин шуниси билан қизиқ. Сайт ўнг томон юқорисидаги БАЛАНС тугмасини босинг ва клик тизими орқали тангалар харид қилинг. Хизмат 6 март куни ишга тушади.


ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР

1. Ушбу ўйинни телефон орқали ўйнаса бўладими, иловаси (приложение) борми?

- Ҳа, бу фентези ўйинини телефон орқали ўйнаса ҳам бўлади. Яқин вақт ичида PFLMANAGER.UZ нинг мобил иловаси ишга тушади.


2. Сардорни қандай танлаймиз?

- Жамоа тузиб, унга ном бериб, тасдиқлаганингиздан сўнг сардор танлашингиз мумкин. Жамоа тузишдан аввал ёки тузиш жараёнида буни бажариб бўлмайди. Эслатиб ўтамиз, фақат жамоа тасдиқлангандан сўнггина сардорни танлайсиз. Жамоа сардори тўплаган очколар иккига кўпайтирилади (x2).


3. Жамоани тасдиқлаш учун СМС келмаса нима қилиш керак?

- Смс ҳар доим ҳам тез келавермайди. Бироз сабр қилинг ёки телефонингизни ўчириб-ёқинг.


4. Жамоани сақлай олмаяпман.

- Мобил телефон орқали рўйхатдан ўтишга уринаётган кўплаб фойдаланувчилар жамоани сақлай олмаётгани ҳақида эътироз билдиришмоқда. Таркиб танлаб бўлганингиздан сўнг, жамоангизнинг номини киритинг ва мобил клавиатура устидаги тайёр (готово ёки ready) ёзувини устига босинг. Шунда ТАСДИҚЛАШ тугмаси ишлайди.


5. Тангаларни қандай қилиб кўпайтириш мумкин?

- Тангалар кўпайтириш учун тасдиқланган аккаунтингизга кириб, БАЛАНС деб ёзилган жойга ўтасиз ва Click тизими орқали тўловни амалга оширишингиз мумкин. Хизмат 6 март куни ишга тушади.


6. Ҳар бир турдан сўнг нечта ўзгартириш амалга оширишим мумкин?

- Жамоа тузгач трансфер бозорида уларни сотиш ва сотиб олиш мумкин. Жамоа тузилган дастлабки тур дедлайнига қадар трансферлар сони чекланмаган. Кейинги турларда бепул трансферлар сони биттани ташкил қилади. Ишлатилмаган трансфер кейинги турга ўтмайди ва куйиб кетади.

Бепул трансферга қўшимча равишда тангалар орқали қўшимча трансферларга эга бўлиш мумкин. Сиз трансферларни тасдиқлагач уларни бекор қила олмайсиз.


7. PFLMANAGER.UZ да совринли лигалар бўладими?

- Албатта. Яқин вақт ичида совринли лигалар ҳақида хабар берамиз. Янгиликларни кузатиб боринг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика