UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  0 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  7 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  22 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2

ПФЛ раҳбари қандай тайинланади? Уни ким тайинлаши керак? Янгиликлар

ПФЛ раҳбари қандай тайинланади? Уни ким тайинлаши керак?

ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан кетганидан хабарингиз бор.

Энди бўлса савол туғиляпти: буёғига ким ПФЛни ким бошқаради? Янги раҳбарни ким тайинлайди? Умуман янги раҳбар қандай тайинланиши керак? 

Бироз узоқдан бошламоқчиман. Раҳматли Нуриддин Зайниев Қашқадарё ҳокими бўлиб ишлаган кезлари "Насаф" ва "Шўртан" каби "Машъал" иштирокидаги баҳсларни ҳам ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиларди. Нуриддин Зайниевич Муборакдаги марказий ўйинларга тез-тез вақт ажратиб келиб турарди. 

Шундай ўйинлардан бирига ташриф буюрган Зайниев "Машъал" академияси билан мураббийлари билан суҳбати чоғида савол берганди: "Ишлашдан мақсад нима?" Табиийки бу саволга мураббийлар бир хил жавоб берган: "Ишлашдан мақсад, яхши футболчиларни тарбиялаб терма жамоага етказиш". 

Бу жавобдан Нуриддин Зайниевнинг жаҳли чиқиб кетгани ва шундай дегани ёдимда: "Сизларнинг мақсадингиз футболчи тарбиялаб терма жамоага етказиш эмас, балки "Машъал"нинг асосий таркибига тайёрлаш бўлиши керак. Терма жамоанинг ўз мураббийлари бор, кимни хоҳласа шуни чақиради". 

Умуман бизда мақсад - терма жамоа кучайишига ҳисса қўшиш деган гап аллақачон бир қолипга тушиб бўлган. Лекин Зайниев ҳам бекорга айтмаганди, ҳамма аввало ўз клуби ривожини ўйлаши керак деб. Чунки клублар ривожланиши - бу ўз-ўзидан терма жамоа ютуғига олиб келади. 

Нодирхўжа Юлдашев ўз Телеграм каналида пост қолдирди. Ундаги 4-банд эътиборимни кўпроқ тортди: "ПФЛ ва ЎФА битта бўлгани билан улар рақобат қилиши керак. ПФЛ МТЖ манфаати йўлида мана неча йилдирки ўйинларни қолдириб келади. Мана неча йилдирки, биз ЖЧга чиқмаганмиз. Демак, бу ечим эмас. Хитой ҳам, Россия ҳам легионерларни 3 кун қолганда юборади. Турини ўйнаб келади. Бизда эса бутун чемпионат МТЖ ўйинига 10 кун қолганда тўхтайди. Бундай бўлиши керак эмас. 10 нафар футболчини деб 500 нафари азият чекмаслиги лозим. ПФЛ ҳам керак бўлса МТЖ ўйинига 5 кун қолганда тур ўйинини ўтказиб олсин. Қисқаси, ПФЛ МТЖни эмас, ўз лигасини ўйлаши керак. Кучли ПФЛ лигаси, бу кучли МТЖ". 

Бу жуда тўғри ёзилган гаплар. Масалан, бошқа лигаларда ҳам раҳбар асосан Лигани кучайтириш йўлларини ўйлайди. Федерация эса терма жамоаларни мақсад сари етаклаш йўлларини қидиради. 

Шу пайтгача ЎФА кимни қўйса, ПФЛ раҳбари бўлиб ишлаб келди. Бу Магометов даврида бошланди ва ундан кейин Омон Ғофуров билан Даврон Шоқурбонов пайтидаям давом этди. Бунинг натижасида ПФЛ раҳбарлари ЎФА раҳбарининг гапини икки қилмайдиган бўлишди. Чунки шунга мажбур ҳам эдилар. 

Мана энди ПФЛга бошқа бир раҳбар тайинланиши кутиляпти. Умуман ташкилотга янги раҳбар яна аввалги тизимдагидек тайинланадими ёки  бошқа йўл топиб айтайлик, сайланадими? Агар ЎФА раҳбари томонидан тайинланув бўлса, вазият ўша-ўшалигича қолади. Чунки янги раҳбар ҳам ЎФАнинг измидан чиқмаслиги шарт. Мободо сайланадиган бўлса, унда Лиганинг кучайишига, ўз сўзига эга бўлишига ишонса бўлади. 

Ҳозирча ушбу ташклотни ПФЛ бош директор ўринбосари сифатида ишлаб келган Диёр Имомхўжаев бошқариб турибди. Лекин бу бошқарув қанча давом этиши номаълум. Диёр Имомхўжаевнинг ўзи ПФЛга раҳбар бўлиши мумкинми? Ҳамма нарса бўлиши мумкин ва ҳеч нарса бўлмаслигиям мумкин. 

Аслида гап ПФЛни ким бошқаришида ҳам эмас, балки ташкилотнинг кейинги иш режаси қандай кўриниш олишида. Бу бир тизим бўлиши керак ва қайси раҳбар бошқармасин тизимда бир маромда ишлаши керак. Ва бу тизимнинг ЎФА таъсирига тушиб қолиши ПФЛ ташкил топганидан бери давом этиб келаётган муаммолар барибир ечимсиз қолишини англатади. 

Х.Холиқов

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика