UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  24 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

ПФЛ икки клубни 10 миллион сўмдан жаримага тортди Янгиликлар

ПФЛ икки клубни 10 миллион сўмдан жаримага тортди

B Про-лига 3-тури доирасидаги “Зомин” – “Зарангари” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Зарангари” жамоаси ўйинга белгиланган вақтдан кечикиб келди.

Натижада “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзилди. Ушбу жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 6.24 бандига зид иш тутди. Шу сабаб “Зарангари” жамоасига нисбатан Интизом кодексининг 5.30 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, B Про-лига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор-2” – “Рубин” жамоалари ўртасидаги баҳсда “Рубин” жамоаси таркибида 2001 йилда туғилган икки нафар футболчини майдонга тушириши лозим бўлган ҳолда ўйинда фақат бир нафар футболчи билан ҳаракатланди. Бу билан жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 5.25 бандидаги B Про-лигада белгиланган қоидага амал қилмади. Шунинг учун мазкур жамоага нисбатан Интизом кодексининг 5.34 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Қайд этиш жоиз, агар “Рубин” жамоасида шундай ҳолат яна такрорланса, ушбу клубга техник мағлубият ёзилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика