UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:35Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  13 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  6 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  16 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   8 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Янгиликлар

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теглар :  ПФЛ Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир вақтнинг ўзида футзал мусобақаларини ҳам ўтказиб келади.

Бугунга кунга келиб футзал Олий лигаси, Биринчи лигаси, футзал бўйича мамлакат кубоги ва суперкубоги, У18 чемпионати каби мусобақалар бевосита Лига томонидан ташкиллаштирилади. 

2023/24-йилги мавсумдан бошлаб футзални янада оммалаштириш учун Лига навбатдаги қадамни ташлади ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди. Келишув асосида мамлакат футзалини тўлиқ ёритиб борадиган алоҳида расмий сайт ишлаб чиқилаётган бўлиб, тез орада у жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги сайт Ўзбекистон футзал чемпионати учрашувлари, қайдномалари, статистикаларини ўзида тўлиқ акс эттиради. Шунингдек, футзал терма жамоаларининг фаолияти ҳам четда қолиб кетмайди. Мазкур сайт ҳар бир профессионал футзалчи ҳақида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган контентга айланиб бориши режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳаваскор жамоаларни жалб этиш каби масала ҳам алоҳида ўрганиб чиқилаётганини қайд этиш керак. Сўнгги уч йилда Олий лига ва Биринчи лига анча тартибга келтирилган бўлса, эндиликда қуйи бўғинларга ҳам кириб бориш имкониятлари очилади. 


Маълумот учун, футзални оммалаштириш йўлида мусобақалар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бугун келиб Лига футзал чемпионати учрашувларини нафақат Тошкент, балки Фарғона, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Урганч каби шаҳарларида ҳам ташкил этишни йўлга қўйган. 2023/24-йилги мавсумдан бошлаб яна бир қатор шаҳарлар мазкур рўйхатга қўшилиши мумкин. Шунингдек, футзал чемпионати ўйинлари YouTube орқали жонли эфирга узатилади. Ишонамизки, Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда биз янги босқичга қадам қўямиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика